Жаҳон | 13:16 / 01.08.2025
1426
2 дақиқада ўқилади

Трамп Жанубий Корея билан савдо келишуви ҳақида эълон қилди

Жанубий Кореянинг АҚШга импорти учун 15 фоизлик бож қўлланади, Американинг Жанубий Кореяга импорти эса нолга тенг бўлади. Сеул АҚШдан энергия ресурсларини 100 миллиард долларга сотиб олиш мажбуриятини олган.

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Доналд Трамп ўз мамлакати ва Жанубий Корея Корея импортига 15 фоизлик тарифлар билан янги савдо шартлари бўйича келишувга эришганини маълум қилди. Америка Қўшма Штатлари учун Жанубий Кореяга импорт бўйича ҳеч қандай тарифлар назарда тутилмаган. Трамп аввалроқ Жанубий Корея импортига 25 фоизлик божлар жорий этиш билан таҳдид қилган эди.

«Биз Жанубий Корея учун 15 фоизлик бож бўйича келишиб олдик. Америка учун божлар бўлмайди... Жанубий Корея АҚШ билан савдо қилиш учун тўлиқ очиқ бўлади ва Америка маҳсулотлари, жумладан, енгил автомобиллар, юк машиналари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқаларни олиб киришга рухсат беради», деб ёзди Америка президенти Truth Social ижтимоий тармоғида.

Унинг сўзларига кўра, келишув Қўшма Штатларга 350 миллиард долларлик сармояни кафолатлайди, у Қўшма Штатларга тегишли бўлади ва назорат қилинади. Сеул, шунингдек, АҚШдан 100 миллиард долларлик энергия ресурсларини сотиб олиш мажбуриятини олади.

Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён келишувни олқишлади. «Ушбу келишув билан ҳукумат экспорт секторидаги ноаниқликни бартараф этди ва компанияларимиз йирик жаҳон иқтисодиётига қараганда бир хил ёки яхшироқ шароитларда рақобатлаша оладиган муҳит яратди», — деб ёзди у Facebookʼдаги саҳифасида. Ли келишув нафақат икки давлат ўртасидаги саноат кооперациясини мустаҳкамлашга, балки Сеул ва Вашингтон ўртасидаги иттифоқни янада мустаҳкамлашига умид билдирди.

Мавзуга оид