Таълим | 11:20
1168
1 дақиқада ўқилади

Талабалар турар жойи учун ариза юбориш жараёни бошланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган регламентга асосан 1 августдан бошлаб талабалар аризаларини my.gov.uz портали орқали юбориши мумкин.

Регламентга мувофиқ, дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади.

Шундан сўнг, умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:

  • 1-курс талабалари учун 55 — 65 фоиз;
  • 2-курс талабалари учун 15 — 20 фоиз;
  • 3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20 — 25 фоизгача ажратилади.

Аризалар қабули 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.

Маълумот учун, 2025-2026 ўқув йилида ОТМ 1-босқичига тавсия этилган абитуриентлар якуний натижа чиққандан сўнг ариза юбориши мумкин бўлади. Улар учун ҳам жойлар юқоридаги тартиб асосида ажратилади.

Мавзуга оид