Ўзбекистон | 21:55 / 04.08.2025
2015
2 дақиқада ўқилади

Саксовулфурушларни таъқиб қилиб, ҳужумга учраган инспекторлар тақдирланди

Улар нотаниш шахслар томонидан калтакланган, хизмат машинаси пачақ қилинган эди.

Фото: Экология вазирлиги

Бухоро вилояти Экология бошқармасининг етти нафар инспектори табиатни муҳофаза қилиш борасидаги жасорат ва фидойилиги учун «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

15 июл куни Бухоро вилояти Экология бошқармаси инспекторлари томонидан Пешкў туманининг «Сафрон» чўл массивида навбатдаги рейд тадбири ўтказилган эди.

Рейд давомида инспекторлар Хоразм вилоятида яшовчи фуқаролар томонидан «ЗИЛ» русумли юк машинаси билан чўл массиви ҳудудидан ноқонуний равишда саксовул ўсимлигини кесиб, юк машинасига ортган ҳолда чўлнинг ички йўли орқали кетаётганини кўриб қолган ва бошқармага тегишли автомашина билан юк машинасини таъқиб қилган.

Кейинроқ нотаниш фуқаролар қўлида ҳар хил турдаги совуқ қуроллар (бита, арматура, темир труба) билан бошқарманинг автомашинасини уриб, пачақ қилган ҳамда инспекция бошлиғини ҳар хил ножўя сўзлар билан ҳақоратлаган. Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлар бошқарма инспекция ходимларининг юз ва тана қисмлари барча соҳасига уриб, турли хил оғир тан жароҳатлари етказган эди (бирининг оёғи синган).

Мавзуга оид