Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон президенти Туркманистон ордени билан мукофотланди
Шавкат Мирзиёевга Туркманистоннинг "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени топширилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Туркманистоннинг "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" орденини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва қардош туркман халқига юксак давлат мукофоти учун миннатдорлик билдирди.
- Ушбу мукофотни Ўзбекистон ва унинг кўп миллатли халқига алоҳида эътибор ва ҳурмат, Марказий Осиё минтақасида дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларимизнинг эътирофи сифатида қабул қиламан, - деди давлат раҳбари.
Бой тарихий тажриба, қардошлик ва ўзаро ҳурмат анъаналарига асосланган Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани қайд этилди.
Кейинги йилларда муҳим иқтисодий ва гуманитар лойиҳалар амалга оширилди, ўзаро савдо ҳажми ва кооперация кўлами кескин ошди.
Ўзбекистон етакчиси Арқадағ ва минтақанинг барча давлатлари раҳбарлари Марказий Осиёда ҳамкорликни илгари суришга улкан ҳисса қўшаётганини алоҳида қайд этди. Бугун бутун халқаро ҳамжамият минтақавий шериклик ва ўзликнинг янги моделини барпо этишдаги умумий муваффақиятларимизни эътироф этаётгани таъкидланди.
Сўзининг якунида давлат раҳбари юксак мукофот учун яна бир бор миннатдорлик билдириб, қардош туркман халқини шу кунларда ўтаётган БМТ конференцияси билан табриклади ҳамда жорий йил декабрь ойида Ашхобод шаҳрида Халқаро тинчлик ва ишонч йили доирасидаги глобал саммит муваффақиятли ўтишини тилади.
Мавзуга оид

15:46
Шавкат Мирзиёев: «Денгизга чиқиш йўли бўлмаган давлатлар иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиши – адолат масаласи»

12:12
Шавкат Мирзиёев минтақа давлатлари раҳбарлари учрашувига тайёргарликка доир тадбирда қатнашди

20:26 / 04.08.2025
Шавкат Мирзиёев Туркманистонга борди

01:00 / 04.08.2025