Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Харкив вилоятига берган зарбаси оқибатида болалар яраланди
Харкив вилоятидаги Лозоваяга зарба уруш бошланганидан бери энг йириги бўлди, дея маълум қилди шаҳар раҳбари. Кечаси Россия Украинага 46 та дрон ва баллистик ракета билан ҳужум қилди, дея хабар берди Украина Қуролли кучлари.

Фото: Reuters
Россия кучлари Харкив вилоятининг Лозовая шаҳрига зарба берди. Оқибатда муҳим инфратузилма, кўп қаватли уйлар ва хусусий сектор зарар кўрди, деди шаҳар маъмурияти раиси Сергей Зеленский 5 август, сешанба куни эрталаб. Унинг сўзларига кўра, отишма натижасида яраланганлар бор, жумладан икки ёш бола.
«Лозовая уруш бошланганидан бери энг катта ҳужумни бошдан кечирди», деди Зеленский. «Қутқарувчилар, шифокорлар, шошилинч тиббий ёрдам ишламоқда. Оқибатларни қайд этмоқдамиз. Сув таъминотини тиклаяпмиз. Шаҳарнинг бир қисми, хусусан Авиловка, шунингдек, Катеринивка старостинский округи электрсиз қолмоқда», — дея қўшимча қилди у.
Баёнотда Лозоваяни ўққа тутиш учун қандай қуроллар қўллангани кўрсатилмаган. Украина ҳаво кучлари тунда Россия дронларининг ушбу шаҳар йўналишида ҳаракатланиши ҳақида огоҳлантирган. Бир кун аввал Украина президенти Володимир Зеленский Харкив вилоятига ташриф буюрганди.
Умуман олганда, Украина ҳаво кучлари маълумотларига кўра, 5 августга ўтар кечаси Россия Федерацияси Украинага 46 та Shahed типидаги ҳужумкор учувчисиз учоқ ва ҳар хил турдаги дрон имитаторлари, шунингдек, «Искандер-М» баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Мавзуга оид

08:15 / 16.07.2025
Россия дронларининг Харкивга ҳужумида камида 3 киши жабрланди

13:19 / 08.07.2025
Харкивда бир сутка ичида дронлар ҳужумидан 82 киши жабрланди

12:50 / 07.07.2025
Харкивда Россия дронлари зарбаларида 20 дан ортиқ киши жароҳатланди

10:40 / 25.06.2025