Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ярим йилда маиший зўравонлик содир этган 5 мингга яқин фуқаро жазоланди
Уларнинг 3 200 нафарига жарима жазоси, 1 752 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланди.

Фото: Getty images
Жорий йилнинг биринчи ярмида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан 986 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 358 нафарига жарима жазоси, 628 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланди.
Олий суд хабарига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 4 952 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 3 200 нафарига жарима жазоси, 1 752 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланди.
Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 231 нафар шахс судланиб, уларнинг 65 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 166 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.
Жиноят кодексининг 141-3-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан 99 нафар шахс судланиб, уларнинг 24 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 75 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.