Иқтисодиёт | 15:55
359
1 дақиқада ўқилади

Миср Ўзбекистонда қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш имконини ўрганмоқда

Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ходимлари ва Мисрнинг MS AlSaad Group компанияси бош ижрочи директори Муҳаммад Саад ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Мулоқот аввалида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳақида тақдимот ўтказилди.

Фото: "Дунё" АА

MS AlSaad Group бош ижрочи директори Муҳаммад Саад қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, фармацевтика, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш каби муҳим жабҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида томонлар истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш мақсадида қўшимча онлайн музокаралар ўтказишга келишиб олди.

Мавзуга оид