Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Таълим вазирлиги мигрантларнинг фарзандларини пуллик ўқитиш ғоясига қарши чиқди
Бундай ташаббус таълим ҳуқуқи кафолатланган Россия Конституциясига зид экани айтилди.

Фото: ТАСС
Мигрантларнинг мактабларда бепул ўқишини тақиқлаш Россия Федерацияси Конституциясига зиддир, деди Таълим вазирлигининг давлат умумтаълим сиёсати ва мактабгача таълимни ривожлантириш департаменти директори Александр Реут.
У Давлат думасининг мигрантларнинг фарзандлари учун 1-синфдан 11-синфгача мактабда бепул ўқишни тақиқлаш ҳақидаги лойиҳасига шундай муносабат билдирди.
«Бундай лойиҳа Конституцияга зид. Конституцияга кўра, Россиянинг барча фуқароларига ва чет эл фуқароларига таълим олиш ҳуқуқи берилган. Бу Россия Федерацияси ҳудудида бўлган барча одамлар учун умумий ҳуқуқдир. Умумий таълим қисмида бу бепул, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими қисмида ҳам, аммо олий таълим қисмида эса танлов асосида бепул», деди у.
Аввалроқ Давлат думаси депутатлари мигрантларнинг фарзандлари учун 1-синфдан 11-синфгача мактабда бепул ўқишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламент палатасига киритишга тайёрлаётгани маълум бўлганди. Бу ҳақда Давлат Думасининг Меҳнат қўмитаси раиси Ярослав Нилов маълум қилди:
«Чет элликларнинг фарзандлари ёши ва синфидан қатъи назар, пуллик ўқиши керак. Улар учун рус тилини билиш бўйича тест синовларини топширишга уринишлар сони учтагача бўлиши керак. Илгари рад этилган қонун лойиҳамизга шундай тузатишлар киритилди... Ўқитувчиларимизнинг ҳам, рус тилини билмайдиган чет элликларнинг ҳам асабини асрайлик - ота-онасини уйда кутсин ёки пуллик асосда махсус дастурлар бўйича ўқисин».
Мавзуга оид

08:10
Зеленский: Россия Украинанинг қишга тайёргарлигини бузишга уринмоқда

08:01
Эфиопия йўловчи самолётларини Россияга ижарага беришдан бош тортди

22:29 / 07.08.2025
Ҳиндистон корхоналари АҚШ босими туфайли Россиядан нефт сотиб олишни тўхтатди

21:58 / 07.08.2025