Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Африканинг 23 давлатида вабо қайд этилди
Йил бошидан буён Африкада 205 минг вабо касаллиги қайд этилган бўлиб, ўлим даражаси 2,1 фоизга етган. Кучли ёмғир шароитида инфекция хавфи ортиб бормоқда.

Фото: USAID
Африканинг 23 давлатида вабо қайд этилган. 9 август, шанба куни dpa агентлиги Африка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларига (Africa CDC) таяниб хабар берганидек, жорий йилнинг ўзидаёқ 205 000 та инфекция ҳолати қайд этилган, ўлим даражаси 2,1 фоизни ташкил этган.
Ўтган йили бу кўрсаткич 1,9 фоизни ташкил этди, деди Africa CDC вакили Нгаши Нгонго брифингда. «Бироқ, бу ўртача кўрсаткичлар. Ноқулай маҳаллий шароитда ўлим даражаси анча юқори бўлиши мумкин», — дея таъкидлайди dpa нашри.
Вабодан ўлимнинг асосий сабаби сувсизланишдир. Касаллик кўпинча камбағал одамларга ва тоза ичимлик сувига эга бўлмаган ижтимоий заиф қатлам вакилларига таъсир қилади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ, Unicef) огоҳлантирганидек, Ғарбий ва Марказий Африка минтақасида ёмғирлар мавсуми бошланиши билан 80 мингдан ортиқ бола вабо хавфи остида қолган. Бунинг сабаби шундаки, атрофдаги ҳамма нарсани сув босадиган ёмғирлар пайтида ҳожатхоналардаги чиқиндилар кўплаб африкаликлар сув оладиган қудуқлар ва дарёларга тушади.
Мавзуга оид

11:15 / 08.08.2025
Россия «Вагнер»ни «Африка корпуси» билан алмаштирмоқчи.

18:32 / 21.07.2025
Туркиянинг айрим ҳудудларида вабо қўзғатувчи бактериялар топилди

20:56 / 11.06.2025
Шимолий Африкадан Ғазога бирдамлик карвони йўлга чиқди

23:35 / 14.05.2025