Авто | 13:06
822
1 дақиқада ўқилади

Жисмоний шахсларга тегишли транспортлар сони 4,6 миллионтага етди

2025 йилнинг биринчи ярмида аҳолига тегишли автомобиллар сони 441,5 мингтага ошган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

2025 йилнинг 1 июл ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 612,7 мингта автотранспорт воситалари рўйхатга олинган. 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар (жамига нисбатан улуши 93 фоиз) ташкил этади. 

2024 йилнинг мос даврига нисбатан автомобиллар сони 441,5 мингтага ошган.

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг турлари бўйича сони қуйидагича:

  • енгил автомобиллар – 4 289,0 минг дона;
  • юк автомобиллари – 302,6 минг дона;
  • микроавтобуслар – 7,7 минг дона;
  • махсус транспорт воситалари – 7,3 минг дона;
  • автобуслар – 6,1 минг дона.

Мавзуга оид