Жаҳон | 18:42
1756
2 дақиқада ўқилади

БМТ Бош ассамблеясида Фаластин давлати ташкил топгани эълон қилиниши мумкин

Фаластин раҳбарияти вакилининг билдиришича, мухториятни давлатга айлантириш масаласи "2015 йилда кўтарилган ва ўрганилган, аммо президент бу масалани ҳеч қандай изоҳларсиз музлатиб қўйган". 

Фото: AFP/Getty Images

Фаластин миллий маъмурияти сентябр ойида Ню-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош ассамблеясида Фаластин мухторияти Фаластин давлатига айлантирилганини эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда Al Araby Al Jadeed газетаси Фаластин раҳбарияти вакилига таяниб хабар берди. 

"Раҳбарият БМТ Бош ассамблеясида президент Маҳмуд Аббос томонидан Фаластин мухторияти давлатга айлантирилганини бир томонлама тартибда эълон қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда", - деган мухторият вакили.

Унинг сўзларига кўра, бундан олдин Аббос конституциявий баёнот бериши ҳамда Фаластин миллий кенгаши сайловлари ўтказиладиган аниқ муддат белгиланиши керак бўлади. Газета суҳбатдошининг қайд этишича, "конституцион баёнот президент томонидан эълон қилинади ва унда давлат чегаралари, давлатнинг конституцион асослари тасдиқланади". 

Фаластин раҳбарияти вакилининг билдиришича, мухториятни давлатга айлантириш масаласи "2015 йилда кўтарилган ва ўрганилган, аммо президент бу масалани ҳеч қандай изоҳларсиз музлатиб қўйилганди". 

Июл ойи охирларида 15 мамлакат ташқи ишлар вазирлари Фаластинни тан олиш имкониятини кўриб чиқишни қўллаб-қувватлаганди. Ушбу ташаббусга Австралия, Андорра, Ирландия, Исландия, Испания, Канада, Люксембург, Малта, Янги Зеландия, Норвегия, Португалия, Сан-Марино, Словения, Финляндия ва Франция ташқи ишлар вазирлари қўшилган.

Мавзуга оид