Жаҳон | 01:25
616
1 дақиқада ўқилади

Трамп уйсизларни Вашингтон ташқарисига чиқариб юбормоқчи

Аввалроқ Трамп Вашингтонда жиноятчилик даражаси ўсиши ортидан шаҳарга миллий гвардия қўшинлари киритилиши мумкинлигини айтганди.

Фото: Bloomberg

АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтондаги уйсизларни пойтахтдан чиқариб юбормоқчилигини маълум қилди.

"Мен пойтахтимизни ҳар қачонгидан хавфсиз ва гўзалроқ қилмоқчиман. Уйсизлар зудлик билан чиқиб кетиши керак. Биз сизларга пойтахтдан узоқда яшаш учун жой берамиз. Жиноятчилар кетмаса ҳам бўлади – барчангизни қамоқхонага жўнатамиз. Барчаси жуда тез бўлади", - деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.

Пайшанба куни Трамп Вашингтонда жиноятчилик даражаси ўсиши ортидан шаҳарга миллий гвардия қўшинлари киритилиши мумкинлигини айтганди. 

CNN телеканалининг билдиришича, АҚШ иммиграция ва божхона полицияси федерал агентлари, ФҚБ, миллий гвардия ва ички хавфсизлик вазирлиги Вашингтонда қўшинлар жойлаштирилишига тайёр туриш бўйича кўрсатма олган.

Мавзуга оид