ОАВ: Москва вилоятида келин ўз тўйида чўкиб кетди

Москва вилояти Клязма ҳавзасида 32 ёшли келин ўз тўйи куни чўкиб кетди. Бу ҳақида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи маълумотига асосланиб, "360" телеканали хабар қилди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, 2 июль куни кечқурун тахминан 20-25 киши тўйнинг иккинчи кунини нишонлаш учун тўпланишди.
Йиғилганлар аввал спиртли ичимликлардан ичишди, сўнгра бир қирғоқдан иккинчисига қараб сузишга қарор қилишди.
Қирғоққа етишига бир неча метр масофа қолганида, келин чўка бошлади, ёнида сузиб кетаётган дугонаси уни қутқара олмади.
Келиннинг яқинлари уни қидириб, топа олишмади, шу боис ёшлар ФВВни чақиришга мажбур бўлишди.
3 июль куни эрталаб ғаввослар келиннинг жасадини топишди. Қутқарувчилар бу ҳовузда сузиш тақиқланганини маълум қилишди.
Мавзуга оид

16:35 / 06.04.2025
Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган уч киши қутқарилди

20:27 / 28.03.2025
Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосар ва ФВВ академиясига янги бошлиқ тайинланди

13:28 / 09.03.2025
ФВВ газ таъминоти ўчиб қайта ёнганда қандай иш тутиш бўйича муҳим қўлланмани эслатди

10:52 / 05.03.2025