Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби дунёни «олимпия сулҳи»га чақирди

БМТ бош котиби Пан Ги Мун жаҳон афкор оммасини Рио-де-Жанейро шаҳридаги ёзги Олимпиада ўйинлари вақтида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, қуролларни қўйишга чақирди. Олимпия ўйинлари шу йилнинг 5 августидан 21 августигача бўлиб ўтади.
Бош котибнинг расмий баёноти халқаро ташкилотнинг Твиттерида эълон қилинган.
«Халқаро Олимпия Қўмитаси ва БМТ дунёда тинчлик ва тотувлик учун биргаликда ишлаб келади. Шу мақсадда, биз олимпия сулҳини эълон қилиб, барча урушаётган томонларни қуролларини ташлашга ҳамда Ўйинлар вақтида чекинишга чақиради», — деган бош котиб.
Пан Ги Мун шунингдек, Бразилияда Олимпия ўйинлари давом этар экан, дунё мамлакатлари ўзаро «тушунмовчиликларга барҳам бериш»и керак, деган фикрни ҳам илгари сурган.
Мавзуга оид

14:32 / 31.07.2025
АҚШ Бразилиядан импорт учун божларни 50 фоизгача оширади

17:23 / 29.07.2025
Ғазода очарчилик бошланмоқда – IPC ҳисоботи

20:02 / 26.07.2025
АҚШ ва Хитой вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина бўйича жанжаллашди

15:26 / 24.07.2025