«Тесла» қурилиши битмаган «Гигафабрика»ни ишга туширди

Американинг Tesla Motors компанияси Невада штатида, ўзининг барча автомобиллари ҳамда Tesla нинг бошқа лойиҳалари учун литий-ионли аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи «Гигафабрика»сини очди. Унинг расмий тақдимоти, 29 июлга белгиланган эди. Бироқ, Bloomberg ва Wired журналистлари белгиланганидан 3 кун аввал таклиф этилган.
ОАВнинг таъкидлашича, «Гигафабрика»нинг ҳудуди ва бинолари атиги 14 фоизга тайёр. Шунга қарамай, стационар қувватлаш ускунаси Powerwall учун тажрибавий батареялар ишлаб чиқариш бошлаб юборилган.
Заводда бўлган журналистлар ва блогерлар ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилганини ва кўплаб роботларни қайд этганлар.
Ҳисобларга кўра, 2017 йилнинг иккинчи ярмига келиб «Гигафабрика» 31 фоизга шай бўлади. Аммо, айни заводнинг ишга туширилиши билан, компания йиллик автомобиль ишлаб чиқаришни 50 мингдан 500 мингга етказиш имконига эга бўлади. 3 йилдан сўнг, корхонада 10 минг нафаргача киши меҳнат қилади. «Гигафабрика» тўлиқ фойдаланишга топширилгач, унинг ҳудуди 930 минг квадрат метр ёки 262 та футбол майдонига тенг бўлади.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

22:26 / 09.04.2025
Илон Маск божлар сабаб Трампнинг маслаҳатчисини ҳақорат қилди

08:10 / 31.10.2024
Электромобиллар аккумулятори учун утилизация йиғими жорий этилиши мумкин

10:28 / 20.11.2023
Ҳиндистон Ўзбекистонда электромобил аккумуляторлари ишлаб чиқариши мумкин

12:06 / 10.07.2022