Бразилия сенати Руссеф импичменти бўйича овоз бериш форматини ўзгартирмоқчи

Бразилия сенати мамлакат президенти Дилма Руссефнинг импичменти бўйича овоз беришни икки қисмга ажратмоқчи, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Бундай таклифни импичмент жараёнида раислик қилувчи Бразилия олий суди раҳбари Рикарду Левандовски маъқуллади.
Таъкидланишича, бир овоз бериш Руссефни ўз лавозимидан батамом четлатишни, иккинчиси эса уни четлатилгандан кейин яна 8 йил давомида давлат лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш-қилмасликни аниқлаб беради.
Аввалроқ Бразилия сенати Руссефни импичмент қилиш жараёнини тиклагани маълум қилинганди.
Руссефнинг импичменти учун 81 сенатордан камида 54 нафари овоз бериши керак. Айни вақтда Руссеф ўз мажбуриятларидан вақтинчалик четлатилган.
Мавзуга оид

17:24 / 08.06.2025
Бразилияда 17 ёшли қиз номаълум мухлиси юборган ширинликни еб вафот этди

21:31 / 06.06.2025
Бразилияда фермер 36 млн доллар ютиб олди ва 25 кундан кейин стоматолог қабулида вафот этди

20:35 / 28.05.2025
Бразилия ҳукумати BYD компаниясини одам савдосида айбламоқда

14:45 / 22.05.2025