Германия депутатлари учун Инжирлик авиабазаси эшиклари очилди

Туркия ҳукумати ГФР парламенти депутатларига Инжирлик авиабазасига ташриф буюришларига рухсат берди. Бу ҳақда, Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер маълум қилди, деб ёзмоқда Zeit.
«Туркия ҳукуматининг немис бундестаги мудофаа қўмитасининг ташрифини маъқуллаш борасидаги қарорини олқишлайман», — деб қўшимча қилган ТИВ раҳбари.
Spiegel-online нашрининг ёзишича, ташриф октябрь ойи бошларида амалга ошиши мумкин.
Туркиянинг Инжирлик авиабазасида бундесвер миссияси жойлашган. Немис ҳарбий ҳаво кучлари ИШИД гуруҳига қарши жанговар амалиётларда қатнашмоқда.
Spiegel журналининг хабар қилишича, Германия мудофаа вазирлиги Инжирликни ривожлантиришга 58 миллион евро сармоя киритишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид

12:20
Ўзбекистон ва Туркия тадбиркор аёлларининг бизнес-форумлари ўтказилади

11:09 / 28.04.2025
“Фарзандларимиз турк эркаклари қучоғида қолмоқда” – Туркиядаги ўзбек хотин-қизлари тақдири ҳақида суҳбат

15:56 / 15.04.2025
Истанбулда ўзбекистонлик аёл эрини ўлдиришда гумонланмоқда

10:49 / 14.04.2025