АҚШ бомбардимончи самолётлари Жанубий Корея устидан парвоз қилди

Архив сурат
Америка ҲҲКнинг B-1 Lancer русумли иккита реактив стратегик бомбардимончи самолёти КХДР ядро синовини ўтказгач, Жанубий Корея ҳудуди устида парвоз қилган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
Самолётлар икки Корея ўртасидаги демилитизация қилинган чегарадан 77 км ва пойтахт Сеулдан 40 км узоқликда жойлашган Осан шаҳридаги авиабазадан ҳавога кўтарилган ва қисқа баландликда парвоз қилган. Бомбардимончи самолётларни АҚШ ва Корея қирувчи самолётлари кузатиб борган.
Хабар қилинишича, парвозлар КХДР ядро синовидан сўнг, минтақадаги кескинлик кучайган бир вақтда Қўшма Штатларнинг Жанубий Корея билан бирдамлигини намойиш этиш мақсадида амалга оширилган.
Аввалроқ, Жанубий Корея ўзига нисбатан бевосита ядровий таҳдид бўлса, «Пхеньянни ер юзидан супуриб ташлаш» билан дағдаға қилган эди.
Мавзуга оид

20:10 / 11.06.2025
Жанубий Корея КХДР билан чегарада ташвиқот радиосини ўчирди

22:14 / 09.06.2025
Москва ва Пхенян ўртасида тўғридан-тўғри темирйўл қатновлари йўлга қўйилади

20:41 / 08.06.2025
Шимолий Кореяда қўққисдан интернет ишламай қолди

11:35 / 05.06.2025