Обама Кубага қарши савдо эмбаргосини бир йилга узайтирди

АҚШ президенти Барак Обама Кубага қарши савдо эмбаргосини 2017 йил 14 сентябргача узайтириш ҳақидаги ҳужжатни имзолади, деб хабар бермоқда W Radio.
"Менинг фикримча, Кубага қарши эмбарго амал қилиши муддатининг яна бир йилга узайтирилиши АҚШ миллий манфаатларига мос келади", деб айтди Обама.
Таъкидланишича, бу қарор "Душман билан савдо ҳақидаги қонун" доирасида қабул қилинган.
Аввалроқ АҚШнинг санкциялари Кубага йилига 4,6 млрд доллар зиён келтираётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид

18:13 / 21.06.2025
Трампнинг махсус вакили Келлог Минскда Лукашенко билан учрашди

11:20 / 21.06.2025
АҚШда университетларга тадқиқот учун тўловлар камайтирилиши блокланди

00:40 / 21.06.2025
АҚШ Иорданияга F-22 қирувчи самолётларини юборди

00:03 / 21.06.2025