Нью-Йоркда портлаш оқибатида 15 киши жароҳат олди

Нью-Йоркнинг Манхэттен туманидаги портлаш оқибатида 15 киши жароҳат олди, деб маълум қилди ўт ўчириш хизматига иқтибос келтирган ҳолда NBC телеканали.
"Нью-Йорк ўт ўчириш бошқармаси 15 киши шифохонага кичик жароҳатлар билан етказилганини маълум қилди. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ", деб хабар бермоқда телеканал.
Бу орада PIX11 телеканали портлаш оқибатида 26 киши жароҳат олганини маълум қилган.
Портлаш маҳаллий вақт билан соат 21.00 да 6-авеню яқинида содир бўлган. Полиция портлашга нима сабаб бўлганини билмайди. Ўт ўчириш хизматида портловчи қурилма ҳақида хабар берилган.
Мавзуга оид

15:26 / 25.04.2025
Балашихада портлаш оқибатида бош штаб генерали ҳалок бўлди

13:48 / 23.04.2025
Владимир областидаги ҳарбий базада портлаш. Асосий маълумотлар

15:42 / 05.04.2025
“Деразани очишим билан таҳоратхона портлаб кетди”: Избоскандаги масжиддан репортаж

21:10 / 02.04.2025