Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гризманн ва Гамейронинг голлари “Атлетико”га ғалаба келтирди

Испания чемпионатининг 7-турида Мадриднинг “Атлетико” жамоаси сафарда “Валенсия”га қарши тўп сурди.
Учрашувнинг 44-дақиқасида Антуан Гризманн белгиланган пенальтидан гол ура олмади. Бироқ Гризманн 63-дақиқага келганда барибир ўз мақсадига эришди ва “Валенсия” дарвозасини ишғол қилди. 69-дақиқада ҳакам яна бир маротаба “Валенсия” дарвозаси томон пенальти белгилади. Нуқтага бу сафар Габи яқинлашди ҳамда уни аниқ амалга ошира олмади. Бу сафар ҳам Диего Алавес пенальтини қайтарди. Шунга қарамай, “Атлетико” учрашувдаги иккинчи голини киритишга эришди. Аниқроғи, 90+3-дақиқада Кевин Гамейро ўз номини таблога ёздирди ва “матрасчилар”нинг 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишига ҳисса қўшди.
“Валенсия” – “Атлетико” – 0:2
Голлар: Гризманн 63, Гамейро, 90+3
Ноаниқ пенальти: Гризманн, 44; Габи, 69.
Огоҳлантиришлар: Мангала, 60 – Луис, 28; Гризманн, 58; Мендеш, 82.

Мавзуга оид

12:00 / 16.06.2025
Месси голсиз бошлади, «ПСЖ» «Атлетико»ни ҳам яксон этди, «Бавария» 10 та гол урди

11:29 / 26.02.2025
«Барса» ва «Атлетико» ўйинида 8 та гол урилди

16:28 / 08.02.2025
«Реал» «Атлетико»га қарши, «Манчестер Сити» нимчоракфинал йўлланмаси учун курашади. Ҳафта ўйинлари анонси

10:13 / 22.01.2025