БМТнинг янги бош котиби Россия ва АҚШни яқинлаштирмоқчи

Фото: AFP
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги сайланган бош котиби Антониу Гутеррешнинг баёнот беришича, у Россия ва АҚШни ўзаро яқинлаштириш учун ишлашга тайёр. У бош котиблик лавозимига тасдиқланганидан сўнг, РИА Новости агентлигига берган интервьюсида шу ҳақда сўз юритган.
БМТ Бош Ассамблеяси Антониу Гутерреш номзодини бутунжаҳон ташкилотининг бош котиблигига тасдиқлаган эди. БМТнинг тўққизинчи бош котиби 2017 йил 1 январидан бошлаб вазифасига киришади.
"Мен ушбу икки давлат муносабатлари яхшиланишига ишонаман. Улар бошқаларни ҳам ортларидан эргаштириб, мавжуд қарама-қаршиликлар бартараф этилиши мумкинлигига ишонтиришлари учун улкан имкониятга эга бўлади", — деган Гутерреш.
У, БМТ бош котиби бўлган вақтда Москва ҳамда Вашингтонни сафарбар қила оладими?, деган саволга Гутерреш шундай жавоб қайтарган: "Имконим даражасида барчасини амалга ошираман".
Мавзуга оид

15:38 / 26.04.2025
Трампнинг янги режаси, Путиннинг сулҳи, Киевнинг талаблари — Геосиёсий ҳафта таҳлили

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

12:04 / 26.04.2025
АҚШ 18 давлат билан савдо музокаралари режасини тайёрлади

11:31 / 26.04.2025