Испаниялик мусулмон Маккани зиёрат қилгани 9 минг километр пиёда босиб ўтди

Испаниялик мусулмон пиёда умра амалини амалга оширди. У Париждан 5,5 ой олдин ўз сафарини бошлаб, 9 минг километр босиб ўтди, деб ёзмоқда Кувайтнинг "Al Rai" нашри.
Таъкидланишича, эркак бунинг учун 5 минг евро сарфлаган ва унга таклиф қилинган молиявий ёрдамни рад этган.
Об-ҳавонинг турли-туманлиги испанга сафари давомида мураккаблик туғдириб турди: зиёратчи ўтаётган бир жой шунчалик совуқ бўлганки, у на оёғини, на қўлини ҳис қилган.
2012 йилда босниялик мусулмон ҳаж амалини бажариш учун 5,7 минг км йўл босиб ўтган. Жорий йилда россиялик мусулмон хитойлик ҳамроҳи билан Саудия Арабистонига велосипедда ҳажга борган.