Бош прокуратура Wells Fargo банкига нисбатан жиноий иш қўзғатди

Фото: Mary Greeley news
Калифорния Бош прокуратураси Wells Fargo банкига нисбатан жиноий иш қўзғатди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
Банк мижозлар розилигисиз 2 миллионта ноқонуний ҳисоб рақами очганликда айбланмоқда.
Калифорния Бош прокурори Камала Ҳаррис молия муассасасига тегишли ҳужжатларни ҳибсга олиш бўйича кўрсатма берган. Унинг сўзларига кўра, банкнинг бунданҳам оғир жиноятларга алоқадорлигини тахмин қилиш учун сабаблар етарли.
Аввалроқ, Wells Fargo бош директори Жон Стампф ўз лавозимидан истеъфо беришини эълон қилган эди.
Мавзуга оид

23:29 / 14.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?

23:14 / 14.06.2025
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди

21:33 / 14.06.2025
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди

21:27 / 14.06.2025