Катта бўғма илон халқаро гольф-турнирнинг ўтказилишига халақит берди

Фото: PGA TOUR/Twitter
Малайзияда PGA Tour ташкилоти томонидан ўтказилаётган гольф бўйича CIMB Classic халқаро мусобақасини майдонда 2 метрлик бўғма илон пайдо бўлгани сабабли тўхтатишга тўғри келди. Бу ҳақдаги маълумот ташкилотнинг твиттерида пайдо бўлди.
Бундан ташқари, PGA Tour ходимлари твиттерда бу илоннинг суратини чоп этишди ва унга ҳазиломуз изоҳ қолдиришди.
"Майли. Энди бошқа жойда ўйнасак керак", деб айтилган хабарда.
21 октябрь бу минтақада жойлашган баъзи давлатларда Судралиб юрувчилар ҳақида билим куни сифатида нишонланади. Бу кунда маҳаллий аҳолига турли судралиб юрувчи жонзотлар ҳақида маълумот берилади. Мусобақа ташкилотчилари илоннинг гольф майдонида айнан шу куни пайдо бўлишида рамзий маъно кўришди.
Мавзуга оид

08:35 / 14.04.2025
Малайзия Ўзбекистондаги дарё ва каналларда кичик ГЭСлар қуриши мумкин

13:31 / 10.04.2025
Малайзия Ўзбекистондан қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

13:57 / 07.04.2025
Малайзия Ўзбекистонда йирик қуёш электр станцияларини қуришга инвестиция киритади

11:29 / 05.04.2025