Трамп: уйқучан Клинтонга мамлакатни бошқаришга куч етмайди

Фото: AP
АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон сайловолди пойгаси суръатларига чидашга қодир эмас ва сайловларга саноқли кун қолганда чарчагани сабабли ўз позицияларини бой бермоқда, деб айтди унинг президентлик сайловлари бўйича асосий рақиби Дональд Трамп. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Мен ҳар куни 5-6 та тадбир ўтказаман, Хиллари эса ухлагани уйига кетади. Унда мамлакатни бошқариш учун талаб қилинадиган куч-қувват йўқ", деб айтди Трамп Флоридада тарафдорлари билан учрашувда.
Трампнинг айтишича, у Клинтондан фарқли ўлароқ, АҚШда президентлик сайловлари ўтказиладиган 8 ноябргача ҳар куни 5-6 та учрашув ўтказмоқчи.
Мавзуга оид

13:55 / 25.04.2025
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести

19:18 / 09.04.2025
Трампнинг ҳаракатлари нефт нархини 2021 йил февралдан буён энг паст даражага туширди — Reuters

14:17 / 25.01.2025
Трампга тегишли бўлган Ferrari 1 млн долларга аукционга қўйилди

15:46 / 22.01.2025