Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Трамп билан қўнғироқлашди

Фото: Anadolu
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Дональд Трампга қўнғироқ қилди ва уни АҚШнинг 45-президенти бўлгани билан қутлади. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Туркия раҳбари маъмуриятидаги манба берган маълумотга кўра, Эрдўған телефон орқали суҳбатда Трампнинг Оқ уй раҳбарлигидаги фаолияти муваффақиятли кечишига умид билдирган.
Туркия президенти Туркия ва АҚШ иттифоқчилар саналишига урғу қаратган. У икки мамлакат муносабатлари ўзаро ҳурмат, умумий манфаатлар ва умумий қадриятлар асосида қурилганини таъкидлаган.
Қайд этилишича, мулоқот ижобий муҳитда бўлиб ўтган. Эрдўған ва Трамп терроризмга қарши кураш, шунингдек, минтақавий ва халқаро миқёсдаги бошқа мавзуларда гаплашишган.
Бундан олдинроқ Эрдўған Дональд Трампнинг АҚШ президентлигига сайланиши Америкада янги давр бошлаб бериши ҳақида айтиб ўтганди.
Мавзуга оид

15:02 / 18.07.2025
Оқ уй: Трампда сурункали веноз етишмовчилиги бор

13:56 / 04.07.2025
АҚШ Конгресси Трампнинг «катта ажойиб» қонун лойиҳасини қабул қилди

11:06 / 04.07.2025
Киевга тунги ҳужум: 20 дан ортиқ киши жабрланган, темирйўл шикастланган

10:26 / 04.07.2025