Ҳиндистондаги поезд ҳалокати оқибатида қурбон бўлганлар сони 90 нафардан ошди

Ҳиндистон шимолида ҳаракатланиш чоғида йўловчи поезднинг 14 вагони издан чиқиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 91 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 150 нафардан ортиқ киши жароҳатланган.
Хабар қилинишича, ҳодиса жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда.
«Биз тунги соат 3да қаттиқ силкинишдан уйғониб кетдик. Бир қанча вагонлар издан чиқиб, ағдарилган, одамлар карахт аҳволга тушганди. Мен кўплаб жонсиз жасадларни кўрдим»,— деган ҳалокатдан омон қолган йўловчилардан бири.
Ҳодиса Пукраян шаҳри яқинида рўй берган. Ҳодиса сабаби аниқ эмас, баъзи манбаларга кўра, рельсдаги бузилишлар ҳалокатни келтириб чиқарган.
Бундан олдинроқ, ушбу ҳодиса 63 кишини ҳаётдан олиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид

18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади

10:00 / 12.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?

10:00 / 11.04.2025
Тошкент метросида поезд ҳаракат таркибида техник носозлик юз берди

08:52 / 24.03.2025