Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франциялик "ўргимчак одам" яна бир осмонўпар бинони забт этди

Фото: © EPA
Ҳеч қандай махсус мосламаларсиз баланд биноларни забт этиши туфайли "ўргимчак одам" деб ном олган таниқли франциялик алпинист Ален Робер Испаниянинг Барселонасидаги Агбар осмонўпар биносини забт этди. Бу ҳақда El Periodico нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Роберга бу сафар ҳам ҳеч қандай эҳтиёт воситалари керак бўлмаган. Маълум қилинишича, француз бу бинони 2006 ва 2007 йилларда забт этган.
Агбар минораси 38 қаватли бино бўлиб, Каталония вилоятининг энг баланд биноларидан ҳисобланади. Унинг баландлиги 145 метрни ташкил қилади.
54 ёшли Робер антиқа натижалари туфайли Гиннесс рекордлар китобига киритилган. Унинг ҳисобида бутун дунё бўйлаб кўплаб забт этилган баланд иморатлар бор. Жумладан, француз Париждаги Total биноси, Куала-Лумпурдаги Петронас миноралари, Москва давлат университетининг бош биноси, дунёдаги энг баланд иморат – Дубайдаги "Бурж-Халифа" биносини забт этган.
Робер аввалроқ журналистлар билан суҳбатда севимли машғулоти билан 65-70 ёшигача шуғулланиш истаги борлигини маълум қилган.
Мавзуга оид

23:49 / 16.07.2025
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади

08:50 / 03.07.2025
Барселонада 100 йил ичидаги энг иссиқ июн ойи кузатилди

10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари

11:33 / 19.05.2025