Кувайтда муддатидан олдин парламент сайлови бошланди

Фото: © AFP
Кувайтда 26 ноябрь куни муддатидан олдин парламент сайлови бошланди. Сайлов участкалари соат 8:00да очилган. Бу ҳақда KUNA миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Муддатидан олдин сайлов ўтказиш Кувайт амири Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас Сабоҳ томонидан мамлакат парламентини тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилингач, белгиланган. Экспертлар депутатлар ва мамлакат вазирлар маҳкамаси ўртасидаги можарони тушунтиришган.
Агентликнинг хабар беришича, 50 депутатлик ўрни учун 293 номзод кураш олиб боради. Улар орасидан 14 нафари аёллардир. Қонунга кўра, барча депутатлар бир мандатли округларда сайланишади. Мамлакатда сиёсий партиялар тузиш тақиқланган.
Мавзуга оид

13:10 / 13.05.2025
Кувайтлик шифокорлар Қорақалпоғистонда жарроҳлик амалиётларини ўтказди

11:00 / 12.05.2025
Кувайт билан нефть-кимё соҳасида 850 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади

14:37 / 03.05.2025
Кувайт Тошкентда етим болалар учун мактаб қурмоқчи

07:37 / 10.04.2025