Афғонистонда “Толибон” қўмондони йўқ қилинди

Фото: © AFP
“Толибон” радикал ҳаракати қўмондонларидан бири – Мулла Райҳон Афғонистон шимолидаги Ғазни вилоятида амалга оширилган ҳарбий амалиёт чоғида йўқ қилинди, деб хабар бермоқда Синьхуа агентлиги полицияга таянган ҳолда.
Ҳукумат қўшинлари чоршанба куни террорчиларнинг соқчилар отрядига пистирмадан туриб ҳужум қилиб, толиблар қўмондонидан ташқари яна 15 жангарини йўқ қилди.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги вазият сўнгги ойларда анча мураккаблашди. Мамлакат қишлоқ жойларида катта ҳудудларни эгаллаб олган “Толибон” ҳаракати йирик шаҳарларга ҳужум бошлаган. Шунингдек, давлат ҳудудида ИШИД таъсир доираси ҳам ошди.
Мавзуга оид

15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин

17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди

17:47 / 12.05.2025
Ўзбекистон Афғонистонга беғараз ёрдам тариқасида 26 тоннадан зиёд уруғ етказиб берди

17:30 / 12.05.2025