Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барча дорихоналардан топиш мумкин бўлган дори воситалари
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 6 декабрдаги 2846-сонли буйруғи билан мамлакатимиздаги барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақида 13 декабрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтида маълум қилинди.
Рўйхатга 70 хил дори воситаси ва 6 хил тиббий буюм киритилган.
Манбага кўра, рўйхатга киритилган дори воситаларининг ўрнига худди шу таркибдаги таъсир қилувчи моддалар ва дори шаклига эга бўлган ҳамда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бошқа дори воситалари тан олинади.
Бу ҳужжат қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида муҳокама учун жойлаштирилганда, батафсил маълумот берилган.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган. У 2017 йилнинг 12 мартидан кучга киради.
Мавзуга оид

14:00 / 17.02.2025
Дориларни сут билан ичиш уларнинг таъсирини яхшилайди — тадқиқот

15:12 / 18.01.2025
Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди

20:04 / 14.10.2024
Чилонзорда салкам 44 минг долларга қалбаки дори сотганлар ушланди

18:53 / 30.07.2024