Нью-Йоркда Lufthansa самолёти портлаш хавфи туфайли фавқулодда қўнди

Фото: AP
Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси самолёти Нью-Йоркдаги халқаро аэропортга фавқулодда қўнди, деб хабар беради ABC.
Хьюстондан Франкфуртга йўл олган 441 рейс Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди номли халқаро аэропортга жўнатилган. Бу ҳолат “телефон орқали портлаш ҳақида пўписа қилингач” рўй берди.
Самолёт аэропортнинг энг чекка қисмига жўнатилди. У ерда барча йўловчилар лайнерни тарк этишган.
Айни дамда самолёт мутахассислар томонидан кўздан кечирилмоқда.
Мавзуга оид

17:41 / 25.04.2025
Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

23:54 / 21.04.2025
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди

16:53 / 11.04.2025
Вашингтонда бортида конгрессменлар бўлган икки самолёт тўқнашиб кетди

23:36 / 26.03.2025