Туркиянинг Эржиес Университети олдида портлаш содир этилди

Туркия марказида жойлашган Кайсари шаҳрида кучли портлаш амалга оширилган. Хабарларга кўра, Эржиес университети кампусининг ташқи кириш қисми яқинида, маҳаллий вақт билан эрталаб 8:45лар атрофида жамоат автобусида портлаш рўй берган. Ҳодисада жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар борлиги айтилмоқда, дея ёзмоқда Haberler.com сайти. Автобусда дам олишдаги ҳарбийлар бўлган.
Туркиянинг Dogan янгиликлар агентлигига кўра, портлашга автомобилга ўрнатилган портловчи модда сабаб бўлган. Ушбу воқеа Истанбулда курд исёнчилари томонидан содир этилган ва 44 кишининг умрига зомин бўлган террорчиликдан бир ҳафта ўтгач амалга оширилмоқда.
Фожиа жойидан олинган тасвирларда портлаш кучидан автобусга жиддий талофат етганини кўриш мумкин.
2016 йилда Туркия курд исёнчилари ва террорчилар томонидан содир этилган кўплаб қўпорувчиликлар нишони бўлди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

12:55 / 09.06.2025
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

19:16 / 07.06.2025
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

09:54 / 04.06.2025