Хитойда дунёдаги энг кекса эркак панда оламдан ўтди

Фото: AFP
Хитойнинг Сичуань провинциясида жойлашган пандаларни қўриқлаш ва тадбиқ этиш марказида 28 декабрь куни дунёдаги энг кекса эркак панда жон берди. Унинг лақаби Паньпань эди. Бу ҳақда Global Times газетаси ёзмоқда.
Маҳаллий "Сычуань цзайсянь" нашрининг ёзишича, панданинг ошқозонида саратон бези бўлган ва унинг саломатлиги борган сари ёмонлашган. Маълум қилишларича, мутахассислар уни даволаш учун барча зарур чораларни кўришган, аммо уни қутқариб қолиша олмаган.
Аввалроқ china.com сайтининг маълум қилишича, Паньпань 1985 йилнинг сентябрь ойида Сичуан провинциясининг Баосин уездида туғилган. Хабарларга кўра, ундан 130 та зурриёт қолган.
Мавзуга оид

08:20
Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди

17:55 / 25.04.2025
Хитой АҚШнинг айрим товарларига нисбатан юқори божларни бекор қилмоқда — ОАВ

13:32 / 25.04.2025
Apple АҚШ бозори учун iPhone ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчирмоқчи

21:11 / 24.04.2025