SpaceX 8 январдан Ванденберг космодромидаги парвозларини тиклайди

Фото: twitter.com/SpaceX
8 январь куни SpaceX компаниясининг ҳалокатдан кейинги биринчи Falcon 9 ракета-ташувчисига старт берилади. Бу ҳақида SpaceX хабарида маълум қилинган.
"SpaceX 8 январда Iridium NEXT сунъий йўлдошини ишга тушириб, Ванденберг космодромида парвозларни қайта тиклашни режалаштирмоқда", - дейилади компания хабарида.
Шунингдек SpaceX'да сентябрь ойида рўй берган ҳалокатни ўрганиш ишлари якунига етгани ҳақида маълум қилишди. Унга юқори босим остидаги баллонлардан биридаги носозлик сабаб бўлган деб топилди.
Мавзуга оид

17:37 / 22.04.2025
Европа орбитада космик озиқ-овқат ишлаб чиқариш бўйича тажриба бошлади

22:22 / 18.04.2025
«Ўзбеккосмос» SpaceX билан сунъий йўлдош учириш имкониятини муҳокама қилди

21:39 / 17.04.2025
SpaceX АҚШнинг «Олтин гумбаз»и учун сунъий йўлдошларни учириш бўйича шартномани қўлга киритиши мумкин

18:22 / 01.04.2025