Франция собиқ бош вазири: Трамп Европага уруш эълон қилмоқда

Фото: bfmtv
Франция собиқ бош вазири ва мамлакат президенти лавозимига номзод Мануэль Вальс АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп ўзининг популистик гаплари билан Европага уруш эълон қилмоқда, деб айтди. Бу ҳақда BFMTV нашри хабар бермоқда.
"Кўпчилик Дональд Трамп сайлангандан кейин тинчийди деб ўйлаганди. Бироқ улар популист ўз дастурини амалга оширишни истаб қолишини эсдан чиқариб қўйганлар. Бу иғво, бу Европага уруш эълон қилиш", деб айтди Вальс.
Унинг айтишича, Трамп ўз гаплари билан Европанинг савдо, миграция ва мудофаа соҳаларида емирилишини истамоқда.
Аввалроқ Франция президенти Франсуа Олланд Трамп танқидига "Европага ташқаридан маслаҳатлар керакмас" деб жавоб берганди.
Мавзуга оид

17:57 / 20.04.2025
WP: Европа Украинага тўғридан тўғри қурол етказиб бериш ўрнига унинг мудофаа саноатини қўллаб-қувватламоқчи

11:50 / 15.04.2025
FT: Европа қурол концерни қуролга бўлган талабни қондира олмаяпти

08:41 / 08.04.2025
Озарбойжон Европага газ етказиб беришда Россия ўрнини эгалламоқда

08:28 / 05.04.2025