Миср ўз минтақасида асосий энергетик марказга айланмоқчи

Фото: RIA
Миср ўз минтақасида энергия захиралари сотувчи асосий марказга (энергохаб) айланмоқчи. Бу ҳақда Миср бош вазири Шариф Исмоил маълум қилди.
Исмоилнинг таъкидлашича, Мисрнинг минтақавий энергохабга айланишида "табиий газ захираларининг ошишига олиб келган янги конлар" кўмак беради. Исмоилнинг фикрича, "Миср газ билан таъминланганликнинг янги босқичига чиқади ва бу тахминан 2 йилдан камроқ вақт олади".
Исмоил бу ҳақда Қоҳирада EGYPS2017 нефть кўргазмаси очилишида айтди.
2015 йил августида Италиянинг Eni нефть-газ компанияси Ўрта ер денгизидаги энг йирик газ конини аниқлаган. Компаниянинг маълум қилишича, бу коннинг очилиши табиий газ соҳасида "супергигант кашфиёт" ҳисобланади. Кон Миср соҳиллари яқинида аниқланган. Zohr деб номланадиган бу коннинг захиралари 850 млрд куб метр газни ташкил қилади.
Мавзуга оид

14:53 / 31.03.2025
Миср Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтиради

18:45 / 28.03.2025
“Газ яна портлади” – “М-25” конида “водород сулфидининг назорат остидаги отилиши” рўй берди

18:08 / 27.03.2025
Мисрда ичида сайёҳлар бўлган батискаф чўкиб кетди. Олти киши ҳалок бўлди

01:57 / 20.03.2025