Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Краснодарда йўловчи автобуси портлаб кетди

12 март куни Россиянинг Краснодарида йўловчи автобуси ёниб кетиб, сўнгра портлаган. Бу ҳақда «Интерфакс» ахборот агентлиги хабар бермоқда. Автобусдаги йўловчиларни эвакуация қилишга улгурилган.
"ПАЗ автобуси йўлда кетаётганда тахминан соат 19:15да салонда ёнғин бошланган. Ҳайдовчи машинани ўз вақтида тўхтатиб, йўловчиларга уни тарк этишда ёрдам кўрсатган. Бир оздан кейин автобуснинг газ баллони портлаган", дейилди хабарда.
Таъкидланишича, йўловчилар ҳайдовчининг моҳирлиги ва ўз вақтидаги ҳаракатлари эвазига қутқариб қолинганлар.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин автобус электр симидаги қисқа туташув сабабли чиққан.
Мавзуга оид

13:14 / 01.08.2025
Россиянинг Краснодар ўлкасида қийин аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

14:32 / 31.07.2025
Сергелидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

13:58 / 31.07.2025
Бурчмулла ўрмон хўжалигида ёнғин чиқди

10:40 / 30.07.2025