Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буффон фаолиятидаги мингинчи ўйинини ўтказди

Италия терма жамоаси дарвозабони Джанлуиджи Буффон Жаҳон чемпионати-2018 саралаш босқичининг Албанияга қарши ўйинида асосий таркибда майдонга тушди.
39 ёшли ўйинчи учун бу матч профессионал футболчилик фаолиятидаги мингинчиси бўлади. Буффон 612 ўйинда «Ювентус» либосини 220тасида «Парма» шаънини ҳимоя қилган. «Скуадра адзурра» учун у 168 марта майдонга тушди.
Буффон, шунингдек, Европа терма жамоалари ўйинчилари орасида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади. У Икер Касильяс (167) ва латвиялик Виталий Астафьевни (167) ортда қолдирди.
Бу борадаги жаҳон рекорди мисрлик Аҳмад Ҳассанга тегишли бўлиб, у ўз терма жамоаси учун 184 марта майдонга тушган.
Мавзуга оид

07:35 / 18.07.2025
Европанинг уч давлати Украина учун АҚШ қуролларига пул тўламайди

20:50 / 16.07.2025
2026 йилги Қишки Олимпиада медаллари тақдим этилди

23:21 / 12.07.2025
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди

20:03 / 08.07.2025