Хитойдаги конда рўй берган ҳалокат туфайли саккиз киши ҳаётдан кўз юмди

Хитойнинг Хэнань вилоятидаги конда юз берган ҳалокат туфайли саккиз киши қурбон бўлди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги маҳаллий маъмуриятга асосан хабар берди.
Ҳодиса жума куни Линбао шаҳридаги конда содир бўлган. Ҳалокат чоғида 18 киши ер остида бўлган.
Ер юзасига ўн киши олиб чиқилди, улар касалхонага етказилди, бироқ жабрланганлардан бири ҳаётдан кўз юмган. Кейинчалик конда авариянинг етти нафари қурбони жасади аниқланди. Бир киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Ҳалокат сабаблари аниқлаштирилмоқда. Синьхуанинг хабар беришича, ҳодисадан олдин конда номаълум модда буғланиб кетган ҳамда портлаш хавфи юзага келган.
Мавзуга оид

12:40 / 12.06.2025
Трамп: АҚШ Хитой билан нодир металлар бўйича шартнома тузди

23:50 / 11.06.2025
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади

22:36 / 10.06.2025
Хитой кексаларга ёрдам берадиган роботларни синовдан ўтказишни бошлайди

21:25 / 10.06.2025