Когонда “Профилактика куни”да мактаблардаги ўқувчилар давомати ўрганилди

Жорий йилнинг 20 апрель куни “Профилактика куни” муносабати билан Бухоро вилоятида барча корхона, ташкилот ва муассаса ходимлари иштирокида профилактик тадбирлар олиб борилди.
Жумладан, вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси ходимлари Когон шаҳар ИИБ ходимлари билан биргаликда шаҳардаги Когон мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида, 2-сонли умумий ўрта таълим ва 17-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларида ўқувчилар давомати ўрганилди.
Ўрганиш давомида, Когон мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида дарс машғулотларида қатнашиши лозим бўлган 763 нафар ўқувчилардан 214 нафари ўқув амалиётида бўлганликлари, 61 нафар ўқувчилар турли сабабларга кўра машғулотларга келмаганлиги, шулардан 6 нафари мунтазам равишда қатнашмайдиган ва 7 нафари яшаш манзилидан бошқа давлатларга чиқиб кетган ўқувчиларни ташкил қилганлиги аниқланди.
Шунингдек, 2-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 240 нафар ўқувчисидан 6 нафари, 17-сонли ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабининг 606 нафар ўқувчиларидан 29 нафари турли сабабларга кўра дарсга келмаганликлари, шундан бир нафар (Қурбонова Камола) ўқувчи ота-онаси билан яшаш жойидан узоқ муддатга чиқиб кетганлиги маълум бўлди.
Ўз навбатида, мазкур таълим муассасаларида ўқувчилар ўртасида вояга етмаган ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мавзуларида учрашувлар ўтказилиб, ўқувчиларга бу борада тушунтириш берилди.
Мавзуга оид

09:47 / 22.04.2025
Бухорода хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди

11:32 / 19.04.2025
Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола уколдан сўнг вафот этди

11:40 / 16.04.2025