КХДР «Карл Винсон»ни чўктириб юбормоқчи

Шимолий Кореядаги давлат нашрлари АҚШнинг Корея ярим ороли ҳудудига келтирилган «Карл Винсон» авиаташувчисини битта зарба билан чўктириб юбориш режаси ҳақида ёзмоқда.
Reuters агентлиги хабарига кўра, 23 апрель куни Шимолий Корея расмийлари АҚШ авиаташувчисини чўктириб, ўз ҳарбий қудратини кўрсатишга тайёрлигини билдирган.
«Инқилобий кучларимиз АҚШ ядровий авиаташувчисини битта зарба ёрдамида чўктиришга тайёр», — дейилган Корея меҳнат партиясининг «Нодон Синмун» газетасида чоп этилган баёнотида.
Газетада авиаташувчи «қўпол ҳайвон»га ўхшатилган.
«Унга бериладиган зарба қуролли кучларимиз қудратининг асл намойиши бўлади», дея таъкидланган хабарда.
Бошқа бир нашр «Минжу Чосон»да эса «армия душманларга мислсиз зарбалар бериши ва бу зарбаларни қайтаришнинг имкони йўқлиги» ёзилган.
АҚШ ва Япония Тинч океани ҳудудида қўшма машғулот ўтказа бошлади
Мавзуга оид

20:10 / 11.06.2025
Жанубий Корея КХДР билан чегарада ташвиқот радиосини ўчирди

22:14 / 09.06.2025
Москва ва Пхенян ўртасида тўғридан-тўғри темирйўл қатновлари йўлга қўйилади

20:41 / 08.06.2025
Шимолий Кореяда қўққисдан интернет ишламай қолди

11:35 / 05.06.2025