Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда 4 ёшли қизча ҳаракатланаётган автобусдан тушиб қолди
Американинг Арканзас штатида 4 ёшли қизча ҳаракатланаётган автобусдан катта йўлга тушиб қолди. Автобус ёнидан ўтиб кетаётган автомобиллардан бирининг ҳайдовчиси уни қутқаришга муваффақ бўлди. WBRC телеканалида шу ҳақида хабар берилди.
Халоскорнинг сўзларига кўра, у машинасини бошқариб кетаётган вақтида автобуснинг орқа эшиги очилиб, қизчанинг осилиб қолганини кўрган. Қизча эшикни узоқ ушлаб тура олмай, автомобиллар қатнайдиган йўлга тушиб қолган. Автомобиль ҳайдовчиси тўхтаб, қизчага ёрдамга шошилган. Қизчанинг ёнига келганида у ҳушсиз ётарди.
"У ўзига келиб, онасини чақира бошлади. Бунга қараш оғир эди", - дейди ҳайдовчи. У тез ёрдам бригадасини чақириб, бола билан бирга шифохонага борган.
Маълумотларга кўра, қизчанинг жағ соҳаси синган ва у операцияга муҳтож.

Мавзуга оид

15:32 / 20.07.2025
Тошкентда 64-сонли автобус ёниб кетди

07:35 / 18.07.2025
Европанинг уч давлати Украина учун АҚШ қуролларига пул тўламайди

16:44 / 09.07.2025
Тошкент вилоятидан қатновчи автобуслар йўналиши пойтахт ичкарисигача узайтирилади

15:04 / 29.06.2025