Жаҳон мамлакатларида матбуот эркинлиги бўйича рейтинг эълон қилинди
«Чегара билмас мухбирлар» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти дунёнинг 180 мамлакатида фаолият юритувчи ОАВлари эркинлиги ва сўз эркинлигига доир ҳисоботини эълон қилди.
Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон 169-ўринга (2015 йилда 166-ўрин) муносиб кўрилган. Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қирғизистон 89-ўринни эгаллаб, бу борада энг юқори натижани кўрсатиб турибди.
Қозоғистон 157-, Тожикистон 149-ўринни эгаллаган. Россия 2015 йилдаги каби 148-ўринга жойланган бўлса, АҚШ натижаси ҳам унчалик қониқарли эмас. Америка 43-ўринга лойиқ кўрилган.
ОАВ ва сўз эркинлиги энг юқори даражада таъминланган давлатлар бешлигига Норвегия, Швеция, Финляндия, Дания ва Нидерландия киритилган.
Энг эрксиз ОАВ эса, Хитой, Сурия, Туркманистон, Эритрея ва Шимолий Кореяда деб топилган.
Мавзуга оид

09:54 / 23.04.2025
Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди

12:04 / 22.04.2025
Трамп фаолиятини маъқуллаш рейтинги тобора пасайиб бораётгани маълум бўлди

11:09 / 18.04.2025
Harvard Growth Lab: Беш йил ичида Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди

21:20 / 16.04.2025