Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда онлайн-нашрлар фаолиятига жиддий чекловлар қўйилмоқда

Фото: AFP
Хитой ҳукумати интернет-нашрларига қўйиладиган талабларни янада қатъийлаштирди. Янги қоидаларга кўра, улар фақат давлат органлари томонидан тасдиқланган ходимларнигина ишга олиши мумкин бўлади. Янгиликлар портали журналистлари эса марказий ҳукуматда малака ошириб, аккредитациядан ўтиши шарт.
Янги қоидалар жорий йилнинг май ойидан кучга киради. Улар фақат Хитой ҳудудидаги сайтларга тегишли. Бундан ташқари, улар чоп этиш ҳуқуқига эга баъзи контент турлари чекланади.
Бундан буён янгиликлар сайтлари "миллий ва ижтимоий манфаатлар ҳимояси йўлида хизмат қилиб, ижобий интернет маданиятини тарғиб қилиш"га маҳкум. Шунингдек фақат хавфсизлик хизмати текширувидан ўтган Хитой фуқаролари ёки маҳаллий ташкилотларгина янгиликлар сайтларининг муҳаррири ва муассиси бўлиши керак.
Янги қонун-қоидаларга мувофиқ, янгиликлар сайтлари фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларгагина маълумот тақдим этиши мумкин бўлади.
Таъкидлаш жоизки, Хитой сўнгги бир неча йил давомида янгиликлар нашрлари, шунингдек блог ва ижтимоий тармоқлар фаолиятини жиддий чеклашга уринмоқда.
Мавзуга оид

23:46 / 30.07.2025
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади

21:38 / 30.07.2025
Гигантга айланиб улгурган Хитой: Ўзбекистон ундан нималарни ўрганса бўлади?

14:57 / 30.07.2025
Трамп АҚШ ва Хитой тариф сулҳини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилади

22:56 / 29.07.2025