Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда трамвай билан катта муаммо чиқди (Видео+фото)
Facebook ижтимоий тармоғида Самарқанд шаҳрининг Саттепо массивидаги кўчаларидан бирида икки трамвай содир этган авария тасвирланган фотосуратлар пайдо бўлди.
Суратлардан кўриниб турибдики, катта тезликда кетаётган трамвай симёғоч симларини узиб юборган. Оқибатда симёғоч қулаб, йўл четида турган автомобилларга жиддий шикаст етказади.
Ушбу постга қолдирилган изоҳлар турлича. Фойдаланувчиларнинг маълум бир қисми бунга трамвай ҳайдовчисининг бепарволиги ҳамда масъулиятсизлигини сабаб этиб кўрсатишган. Ана шундай фойдаланувчилардан бири шундай ёзади: “Трамвай ҳайдовчилари бу соҳадан умуман хабари йўқ одамлар. Қўлларида телефон, истаган тезликларида ҳаракатланишади”. Гуруҳнинг айрим фойдаланувчилари эса қурилиш ишларини сифатсиз бажарган муҳандисларни ўз ишларини қўл учида бажаришганини айтиб ўтишган. “Қачонгача ишларни сифатсиз бажарамиз? Қачонгача лаганбардорлик қиламиз?”, деб ёзади улардан бири.
Маълумотларга кўра, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Фақат моддий талофат етказилган. Фалокат айнан қай ҳолатда ва айнан нима сабабдан содир этилганига батафсил ойдинлик киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз: аввалига жуда кўп муаммоларни келтириб чиқарган ушбу лойиҳа кейинчалик муваффақиятли якунланган ва Самарқандда трамвайнинг илк ҳаракати жорий йилнинг 15 апрелидан бошланган эди. Президент Шавкат Мирзиёев эса айнан шу куни трамвайга тушиб, Самарқанд кўчаларини айланган эди.
Мавзуга оид

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:50 / 30.07.2025
Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилди

15:32 / 30.07.2025
“Самарқандда болалар дам оладиган жой йўқ” — Адиз Бобоев янги парклар ташкил этишни буюрди

09:49 / 30.07.2025