Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ учинчи давлатларга “бостириб киришни” БМТ орқали қонунийлаштириш ниятида

Фото: Reuters
Вашингтон “Ал-Қоида” ва ИШИДнинг минтақавий филиалларини БМТ террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритиш тарафдори. Шунда Қўшма Штатлар учинчи давлатлар ҳудудида махсус амалиётларни ўтказиш имкониятини қўлга киритади, деб хабар бермоқда “Известия” газетаси дипломатик доирадаги манбаларга асосан.
“Пентагон расман учинчи давлатлар ҳудудида уруш эълон қилмай туриб, махфий тарзда ҳаракат қилишга ҳақи йўқ. Бироқ, 2001 йилда Америка ҳарбий маҳкамаси ҳуқуқшунослари бу тақиқни четлаб ўтиш йўлини ўйлаб топишди. Айнан шунинг учун ҳозирда алоҳида махсус бўлинмалар террорчилик ташкилотлари бўлган бошқа давлатлар ҳудудида қора амалиётларни ўтказиши мумкин”, - дея ҳисоблайди ҳарбий таҳлилчи Антон Лавров.
Дипломатик доиралардаги манбанинг сўзларига кўра, Россия ва қатор бошқа давлатлар АҚШнинг таклифига қарши чиқишди.
“Хусусан, Миср қатъий қарши бўлмоқда, у Синай ярим оролида “Ал-Қоида” билан курашмоқда. Қоҳирадагиларнинг фикрича, “Ал-Қоида” минтақавий бўлинмасини халқаро рўйхатга қўшиш – мамлакат таҳдид билан мустақил равишда кураш олмаслигини тан олиш, деб ҳисобланади”, - дея хабар берди манба.
Мавзуга оид

22:55 / 02.08.2025
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда

21:48 / 02.08.2025
БМТ маърузаларини деярли ҳеч ким ўқимаслиги ҳақида маъруза эълон қилди

21:35 / 02.08.2025
Ҳиндистон Трампнинг таҳдидларига қарамай, Россиядан нефт сотиб олишда давом этади – ОАВ

20:28 / 02.08.2025