АҚШ Корея ярим оролига атом авиаташувчисини юборишга тайёргарлик кўрмоқда

Фото: Reuters
Корея Республикаси ва Америка Қўшма Штатларининг ҳарбийлари Корея ярим оролига Америка атом авиаташувчисининг киритилиши эҳтимолини ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда ТАСС штаблар бошлиқлари қўмитаси вакилига асосан хабар берган.
«Бизнинг маълумотларга қараганда, августда Пхеньян янги стратегик фитна ҳаракатларини – янги ядро синови ёки қитъалараро баллистик ракета парвозини амалга ошириши мумкин», - дея айтиб ўтишган қўмитада.
Ҳарбийнинг таъкидлашича, бу сабабдан «Корея ярим оролига Американинг «Карл Винсон» ёки «Рональд Рейган» атом авиаташувчисини киритиш имконияти муҳокама қилинмоқда».
Аввалроқ Сеул Пхеньяннинг қитъалараро баллистик ракета технологиясини барпо қилганини тан олганди.
Мавзуга оид

21:55 / 13.06.2025
Исроилнинг Эронга ҳужумидан кейин АҚШ ҳарбий кемаларини Яқин Шарққа юборди

21:42 / 13.06.2025
Исроил ҳужумдан олдин Эрон қўмондонлиги аъзоларини алдаб бир жойга йиғди – ОАВ

16:47 / 13.06.2025
Ҳали кеч эмас – Трамп Эронни ядровий битим тузишга чақирди

13:59 / 13.06.2025