Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда икки нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлди

Фото:AFP 2017 / Odd Andersen
АҚШ армияси генерали, Ироқда ИШИДга қарши операцияга қўмондонлик қилувчи Стивен Таунсенд Ироқ шимолидаги жанговар ҳаракатлар давомида икки америкалик ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди.
Унинг айтишича, яна 5 аскар жароҳат олган. Таундсен ИШИДга қарши курашувчи бутун коалиция номидан ҳалок бўлган ҳарбийлар оилаларига таъзия билдирди.
“ИШИДга қарши курашувчи бутун коалиция бу қаҳрамонлар оилалари, дўстлари ва сафдошларига ўзининг чуқур таъзиясини йўллайди. Мен сизларга қандай ҳурматни ҳис қилишимни ва сизнинг йўқотишингиз сабабли мен ҳис қилаётган қайғуни таърифлашга сўз йўқ”, деб айтилган Таунсенд баёнотида.
Ҳарбийларнинг ўлими тафсилотлари ошкор қилинмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар душман билан тўқнашиш оқибатида ҳалок бўлмаганлар.
Мавзуга оид

14:26 / 17.07.2025
Ироқдаги савдо марказида ёнғин: 80 га яқин киши ҳалок бўлган (видео)

09:05 / 09.07.2025
Ироқда сақланаётган ноёб асар Тошкентда намойиш этилиши мумкин

20:38 / 07.07.2025
Туркиялик 12 аскар Ироқдаги ғорда метандан заҳарланиб ҳалок бўлди

07:38 / 02.07.2025